Бразилияда эркак ўзини Олий суд биноси олдида портлатиб юборди
Олам
−
14 Ноябрь
2388Бразилия фуқароси мамлакат пойтахтидаги Олий суд биносининг кириш қисмида ўзини портлатди. Бу ҳақда “Reuters“ хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳудудда ҳаммаси бўлиб иккита портлаш бўлган. Биринчиси бино ёнидаги автотураргоҳда турган машинада содир бўлган.
“Шундан сўнг бир киши Олий суд биносига киришга уриниб кўрди, аммо унинг уриниши муваффақиятсиз бўлди. Сўнгра иккинчи портлаш содир бўлди“, деди федерал округ губернатори ўринбосари Селина Леао.
Унинг айтишича, ўзини портлатган одамдан бошқа қурбонлар йўқ.
Портлаш содир бўлган майдонда Бразилия ҳокимиятининг учта (ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд) муассасалари жойлашган.
Хабарга кўра, марҳум 59 ёшда бўлган. 2020 йилда у ўзи яшаган Риу-ду-Сул шаҳрида Либерал партиянинг шаҳар маслаҳатчиси номзоди бўлган. У Олий судга келишдан олдин ижтимоий тармоқларда портлашлар режасини эълон қилган. У полицияни портлашни олдини олиш учун 72 соати борлиги ҳақида огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Покистоннинг Балужистон вилояти Кветта шаҳридаги темирйўл вокзалида портлаш содир бўлганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси