БП: “Жиззахда ”тез ёрдам“ ходими калтакланиши бўйича текширув бошланди”
Жамият
−
25 Август 2020
5595Аввалроқ, Жиззах вилоятининг Зомин туманида тез тиббий ёрдам ходими беморнинг қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий баёнот берди.
Билдирилишича, Зомин тумани тез тиббий ёрдам бўлими фельдшерига тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабар ўрганилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фельдшерга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экпертизаси тайинланган.
Текшириш олиб борилиши устидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
LiveБарчаси