БП: “Жиззахда ”тез ёрдам“ ходими калтакланиши бўйича текширув бошланди”
Local
−
25 August 2020 7396 1 minute
Аввалроқ, Жиззах вилоятининг Зомин туманида тез тиббий ёрдам ходими беморнинг қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий баёнот берди.
Билдирилишича, Зомин тумани тез тиббий ёрдам бўлими фельдшерига тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабар ўрганилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фельдшерга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экпертизаси тайинланган.
Текшириш олиб борилиши устидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August