Бозорларда айрим маҳсулотлар нархи кўтарилди
Жамият
−
16 Июль 2022
36579Жорий йилнинг 14 июль ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида суякли мол гўшти 45 мингдан 77 минг сўмгача сотилди. 1 кг қўй гўштининг нархи эса 55 мингдан бошланиб, 89 минггача чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, 1 кг пиёз 3 мингдан 7,5 минг сўмгача сотилган бўлса, картошка 2 мингдан 7 минг сўмгача сотилган.
Сабзи 1,3 минг сўмдан 6 минг сўмгача, гуруч эса 5 минг сўмдан 22 минг сўмгача аҳолига сотилган. 10 дона тухумнинг нархи 7 мингдан 15 минг сўмгача етган.
Ўсимлик ёғи бозорларда 1 литр ёғ ўртача 15,5 сўмдан 30 минг сўмгача сотилган. 1 кг шакар нархи эса 11 минг сўмдан 18 минг сўмгача етган.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.