Бозордаги жанжал, жавобгарликка тортилган Атамбоева, бюджетдан ўмарилган пуллар ва бошқа хабарлар

Жамият

16 август санаси ҳам якунига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим хабарлари билан қисқача танишинг.

ИИББ кўчада қолдирилган қутилар бўйича маълумот берди

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод тумани “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида номаълум шахс томонидан қоғоз қути ташлаб кетилгани, воқеа жойига ИИВ, ФВВ, ССВ ва Миллий гвардия ходимлари етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур номаълум қоғоз қути ҳақида маълумот берди.

Россия AҚШдан узоқлашишда давом этяпти

AҚШ Ғазначилиги мамлакатнинг давлат қимматли қоғозларига хорижий инвестициялар тўғрисидаги янги маълумотларни эълон қилди, дея хабар бермоқда “EurAsiaDaily”. Май ойи билан таққослаганда, июнь ойида Россия инвестицияларни қисқартиришни давом эттирди ва ҳозирда улар $ 10, 884 миллиардни ташкил қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг икки ҳисобчиси давлат маблағларини ўзлаштирган

Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Янги навларни синаш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат комиссияси" давлат муассасаси бухгалтерлари давлат маблағларини ўзлаштирди.

2017 йил январидан 2019 йил майигача ушбу бўлимда ишлаган Мавлуда Кушокова ва Манижа Махмадшоева ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 96 минг сомонийдан кўпроқ маблағни ўзлаштирган.

Электр энергияси учун уч хил нарх ўрнатиш режалаштириляпти

Ўрнатилаётган янги электр энергия ҳисоблагичлар кўп тарифли тизимга эга. Жумладан, уларни кун вақтига қараб, электр энергияси ҳисобини юритиш учун ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Аммо ҳозирча бу тизим Ўзбекистонда жорий қилинмаган. Негаки, мазкур босқичда “тунги” ва “кундузги” тарифларни жорий этиш йўлида жиддий бир муаммо бор. Бу эса электр энергиянинг етказиб берилиши билан боғлиқдир.

ИИВ кеча Тошкентда нима бўлганини очиқлади

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод тумани “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида номаълум шахс томонидан қоғоз қути ташалб кетилгани, воқеа жойига ИИВ, ФВВ, ССВ ва Миллий гвардия ходимлари етиб келгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича ИИВ расмий хабар берди.

Унда кеча, 15 август куни соат 18:15лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали бир неча қоғоз қутилари ётганлигини аниқлаб, Миробод тумани 2-сонли Ички ишлар бўлимига хабар бергани қайд этилган.

Ўзбекистонлик теракт уюштиришда гумонланяпти

Ўзбекистон фуқароси Швецияда теракт уюштиришда гумонланяпти. Ўзбекистонлик мамлакат марказидаги Эртерсунд шаҳрида қўлга олинган. “Эртерсунд полицияси томонидан ҳибсга олинган ва террорчилик акти уюштиришда гумонланаётган шахс ўзбек”, дейилади хабарда.

Атамбоевнинг рафиқаси ҳам жиноий иш фигуранти бўлди

Қирғизистонннг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбоевага нисбатан жиноят иши очиляпти. Бу ҳақда унинг ўзи Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноси олдида маълум қилди. У ерда Алмазбек Атамбоевга эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Коллеж директори ўринбосари 1000 доллар пора билан ушланди

Сурхондарёда коллежга ўқишга киритишни ваъда қилиб, эвазига 9 млн сўмга яқин пул олган ўқув муассасаси директори ўринбосари қўлга олинди.

Сариосиё тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари И.М. ушбу коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида танишлари орқали тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежига ўқишни кўчиртириб бериш эвазига фуқаро Н.Н.дан 8 млн 700 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Прокурорлар бензин сотиш, сигарет контрабандаси ва бошқаларда айбланяпти

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов "ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани учун" деган ёзув билан прокурорлар Байжан Байжанов ва Тўймират Егеновни ишдан бўшатди.

Лебап вилоятининг Койтендаг тумани прокурори лавозимини эгаллаб турган Бойжонов коммунал хизматга тегишли бешта уйни ўзи ва қариндошлари учун ўзлаштирган. Шунингдек, у туманнинг қишлоқ хўжалигига тегишли учта “Белорусь” тракторини хусусий шахсга арзон нархда сотиб юборган. Ускуналарнинг харидорлари Байрамали шаҳрида яшовчи прокурорнинг қариндошлари бўлган.

ИИВ: қочиб кетган маҳбус қидириляпти

Ижтимоий тармоқларда 51-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақида тарқатилган хабар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. 

Маълум бўлдики, Тошкент шаҳрида жойлашган 51-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни фойдали меҳнатга жалб этиш мақсадида “UY JOY QURILISH” МЧЖ билан пудрат шартномаси тузилган.

Дунёнинг энг йирик қурол савдогари қўлга олинди

Португалиянинг Эвора округида бельгиялик қурол савдогари Жак Месье қўлга олинди.

Жак Месье – дунёдаги энг йирик қурол савдогарларидан бири. 2017 йилда у  урушувчи мамлакатларга ноқонуний ўқотар қуроллар, ўқ-дори, танк, вертолёт ва бошқа ҳарбий ускуналар етказиб бергани учун судланган. Ўшанда у уч йил қамоқ ва 300 минг евро жарима жазоси тайинланганди.

Деҳқон бозорида аёллар нега жанжал кўтарди? (видео)

Бугун ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани марказидаги деҳқон бозорида юз берган жанжал видеоси тарқалди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, вазият ички ишлар органлари ҳамда ҳокимлик масъуллари томонидан қатъий назоратга олинган. Орган ходимлари ва савдогарлар ўртасидаги баҳсли ҳолат бўйича туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида маслаҳатлашув ўтказилди.

ХТВ тизимида қанча маблағ ноқонуний сарфлангани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида олиб борилган назорат тадбирлари натижасида айрим бюджет муассасалари томонидан бюджет маблағларини сарфланишида тизимли равишда бюджет қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг