Россия AҚШдан узоқлашишда давом этяпти
Олам
−
16 Август 2019
3816AҚШ Ғазначилиги мамлакатнинг давлат қимматли қоғозларига хорижий инвестициялар тўғрисидаги янги маълумотларни эълон қилди, дея хабар бермоқда “EurAsiaDaily”. Май ойи билан таққослаганда, июнь ойида Россия инвестицияларни қисқартиришни давом эттирди ва ҳозирда улар $ 10, 884 миллиардни ташкил қилмоқда.
Шу билан бирга, узоқ муддатли облигацияларга инвестициялар ҳажми 5,296 миллиард долларгача ўсди (май ойида у 5.250 миллиард долларни ташкил этди), қисқа муддатли облигациялар улуши 6.774 миллиард долларга нисбатан 5.552 миллиард долларга камайди.
2019 йил июнь ойидаги AҚШ облигацияларининг энг йирик эгаларининг учта етакчиси Япония, Хитой ва Буюк Британияни ўз ичига олади.
Россия 2018 йил баҳорида Aмерика облигацияларидан фаол равишда қутулишни бошлади. Aгар ўтган йилнинг бошида Россиянинг AҚШнинг қарз мажбуриятлари бўйича сармояси 90 миллиард доллардан ошган бўлса, 2018 йилнинг ёзида инвестициялар ҳажми қарийб 15 миллиард долларни ташкил этди.
LiveБарчаси