ИИББ кўчада қолдирилган қутилар бўйича маълумот берди
Жамият
−
16 Август 2019
8892Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод тумани “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида номаълум шахс томонидан қоғоз қути ташлаб кетилгани, воқеа жойига ИИВ, ФВВ, ССВ ва Миллий гвардия ходимлари етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур номаълум қоғоз қути ҳақида маълумот берди.
Унда қайд этилишича, кеча, 15 август куни соат 18:45 да патруль-пост хизмати ходими Миробод тумани Миробод кўчасидаги 27/11-уй олдида турли ўлчамдаги эгасиз 6 та қоғоз қути аниқлаган. Сўнг, Миробод тумнаи ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига хабар берган. Воқеа жойига Ички ишлар вазирлигининг портловчи ускуналарни зарарсизлантириш отряди мутахассислари зудлик билан етиб келган. Текширув натижасида бўш қутилар 27/11-уйда жойлашган пойафзаллар дўконига тегишли экани аниқланган.