Ўзбекистонлик теракт уюштиришда гумонланяпти
Олам
−
16 Август 2019
7113Ўзбекистон фуқароси Швецияда теракт уюштиришда гумонланяпти. Ўзбекистонлик мамлакат марказидаги Эстерсунд шаҳрида қўлга олинган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Эстерсунд полицияси томонидан ҳибсга олинган ва террорчилик акти уюштиришда гумонланаётган шахс ўзбек”, дейилади хабарда.
SÄPO (Швеция Давлат хавфсизлик хизмати) вакили Габриэль Вернштедт ҳолат юзасидан текширув ўтказилаётганини, бироқ тергов сирли бўлгани учун унинг тафсилотларини айта олмаслигини билдирган.
Вернштедт қўлга олинган шахснинг 2017 йилда Стокгольмдаги теракт учун умрбодга қамалган Раҳмат Оқилов билан алоқаси ўрганилаётганини тасдиқламади.
“Кўрсатмалар олиниб, аниқланган далиллар таҳлил қилиняпти. Дастлабки суришитирув мотивларни ойдинлаштириш имконини беради”, деган Вернштедт.
Гумонланувчи кеча, 14 август уни Эстерсунд шаҳри марказида қўлга олинган. Полицияга ҳайдовчи шаҳарда шубҳали ҳаракатлангани ҳақида хабар келган. Ҳайдовчи террорчилик акти тайёрлашда гумонланиб, қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 7 апрелида ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов олиб қочилган юк машинасида пиёдалар йўлакчасида 550 метр юриб, одамларни босиб кетган. Натижада беш киши ҳалок бўлган. Суд Оқиловни теракт уюштиришда айбдор деб топиб, бутун умр қамоқ жазоси тайинлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь