Божхона инспектори $3 минг билан ушланди
3-саҳифа
−
18:44 320 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги “Келес” темир йўл чегара божхона пости инспектори 3 минг АҚШ доллари пора олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Аниқланишича, инспектор фуқаро А.З. томонидан Ўзбекистон ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган 10 дона iPhone русумли уяли алоқа воситаларини бошқа фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда улар номига божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилган.
У тезкор тадбир давомида ушбу маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Андижон сув таъминоти” раҳбари 8 500 АҚШ доллари билан, Қашқадарё вилоятида эса тиббиёт соҳасидаги мансабдор шахс 3 000 АҚШ доллари пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси