Бош прокурор ўринбосари ва икки бошқарма бошлиғи ҳибсга олинди...ми?
Жамият
−
06 Март 2019
28163Хорижий оммавий ахборот воситаларида жорий йилнинг 4 ва 5 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг бир нечта юқори лавозимли амалдори ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 5 март куни Бош прокурор ўринбосари Ғайрат Ҳидоятов ва Прокурорнинг маъмурий суд ишларини юритишда ваколатларини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Икром Исканов ушланган.
4 март куни эса Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг бошлиғи Шоҳмуҳаммадбек Муҳамеджанов ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Ёрқин Абдуллаев ҳибсга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 4 ва 5 мартда юз берган ҳибсга олишлар ҳақида “бундай маълумот мавжуд эмас” жавоб қайтаргани таъкидланган.
Қайд этилишича, ушланган шахслар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”) бўйича очилган жиноят иши фигуранти ҳисобланади. Бироқ ҳозирча Прокуратура тизимидаги амалдорларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий иш ҳақида расмий маълумот берилмади.
LiveБарчаси