Бош прокуратура Матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси  жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимига янги бошлиқ тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Ҳаёт Неъматович Шамсутдинов Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳаёт Шамсутдинов бу лавозимда Сурайё Раҳмонованинг ўрнини тўлдирди.

Эслатиб ўтамиз, Сурайё Раҳмонова жорий йилнинг 3 июль куни прокуратурада эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Эндиликда у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўлароқ фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Сурайё Раҳмонова Ҳаёт Шамсутдинов

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг