“Боруссия Дортмунд”нинг рекорд нархга сотиб олган ўйинчисида саратон аниқланди

Спорт 13458
image

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби ҳужумчиси Себастян Аллерга саратон ташхиси қўйилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 июль куни ҳужумчи ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтган. Шундан сўнг, Аллер бир қатор тиббий текширувдан ўтган. Натижада, унга саратон ташхиси қўйилган.

Манбага кўра, Кот-д'Ивуар футболчиси жамоанинг Швейцариядаги йиғинини муддатидан аввал тарк этган. Эндиликда Себастян Аллер ихтисослаштирилган тиббий муассасада кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, “Боруссия Дортмунд” жорий ёзда Себастян Аллер учун ўз тарихидаги рекорд пулни тўлаб сотиб олганди. Яъни дортмундликлар ивуарлик ҳужумчи учун “Аякс” жамоаси ҳисоб рақамига 31 миллион евро ўтказиб берган. Ўтган мавсумда 28 ёшли ҳужумчи “Аякс” сафида Нидерландия чемпионатида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 680
Рейтинг: 2.9
t
×