“Борнмут”нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди

Спорт

image

CoVID-19 вируси дунё бўйлаб кенг тарқалгани етмаганидек, машҳур футболчиларни ҳам четлаб ўтмаяпти. Бундан аввал "Ювентус", "Фиорентина", "Эвертон" футболчилари ва "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микель Артетада коронавирус аниқланганди. 

Энди коронавирус бирданига "Борнмут" жамоасининг беш нафар футболчисида аниқланди. "Борнмут" дарвозабони Артур Боруц ва яна 4 нафар футболчи эҳтиёт чораси сифатида карантинга олинди. 

Маълумот ўрнида, айни дамда Италия А серияси, Ла Лига, АПЛ, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва бир қатор йирик мусобақалар коронавирус сабаб тўхтатилди.

Ҳозирга қадар 146 326 киши коронавирусни юқтириб олган. 5443 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 72 556 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Борнмут Футбол Коронавирус

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг