Болгарияда миллий мотам эълон қилинди

Олам

image

Болгария ҳукумати 78 ёшида вафот этган Болгария православ черкови патриархи, София митрополити Неофит хотирасига 15-16 март кунлари миллий мотам эълон қилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, патриарх 13 март куни кечқурун узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган. У билан видолашув бугун, 15 март куни Александр Невский патриархал соборида бўлиб ўтди. Эртага, 16 март куни дафн маросими ўтказилади. У Света-Неделя черковига дафн қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, патриарх Неофит (асл исми Симеон Николов Димитров) 1945 йил 15 октябрда Болгария пойтахти Софияда туғилган. 1959 йилда ўрта мактабни тугатгач, София диний семинариясига ўқишга қабул қилинади. 1967-1971 йилларда Авлиё Клемент номидаги диний академияда, 1973 йилгача Москва диний академиясининг черков қўшиқчилиги бўлимида таҳсил олган. 1989 йилда Софиядаги Илоҳиёт академиясининг ректори, 1991 йилда эса Климент Оҳридский номидаги София университетининг илоҳиёт факултети декани этиб тайинланган. 2013 йил 24 февралда Софиядаги Патриархал сайлов черкови-Халқ кенгашида у Болгариянинг янги патриархи этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Чилининг собиқ президенти Себастьян Пиньера 74 ёшида вертолёт ҳалокатида вафот этиши муносабати билан мамлакатда миллий мотам эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Болгария мотам патриарх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг