Болгария тарихида илк бор аёл президент сайланди
Олам
−
09:59 770 1 дақиқа
Болгарияда президентлик сайловининг иккинчи турида амалдаги давлат раҳбари Илиана Йотова ғалаба қозонди. Сайлов бюллетенларининг 99,68 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Илиана Йотова ҳамда унинг вице-президентликка номзоди Кирил Валчев 57,66 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Уларнинг рақиблари – собиқ бош вазир Андрей Гюров ва Георгий Кандев 39,38 фоиз овоз олган. Сайловчиларнинг 2,96 фоизи эса номзодларнинг ҳеч бирини қўллаб-қувватламаган.
Андрей Гюров ва Георгий Кандев сайловдаги мағлубиятини тан олган. Собиқ бош вазир натижалар экзитпол ва параллел овоз ҳисоблаш жараёнида кутилганидан фарқ қилган бўлса-да, Болгария фуқаролари шундай танлов қилганини айтган.
Маълумот учун, Илиана Йотова 2017 йилдан буён Болгария вице-президенти лавозимида ишлаб келган. Президент Румен Радев муддатидан олдин истеъфога чиққач, унинг ваколатлари Йотовага ўтган. Шу тариқа, у Болгария тарихидаги илк аёл президентга айланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перуда Кейко Фухимори президент сифатида қасамёд қилган ва шу билан мамлакатда илк бор аёл давлат раҳбари лавозимни эгаллаган эди.
Live
Барчаси01 Ноябрь
01 Ноябрь