Болгарияда Қирғизистондан олиб борилган юк ичидан 400 кг героин топилди
Олам
−
13 Август
3313Болгария ҳукумати Қора денгиздаги Бургас портида қарийб 436 килограмм героинни мусодара қилди. Бу ҳақда маҳаллий туман прокуратурасига таянган ҳолда “Associated Press” хабар берди.
Героин тиркамада расман декларация қилинган юк ичига яширилган 434 та ўрамда сақланган. Гиёҳванд моддаларни ташиш қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Трейлер (транспорт) июль ойи охирида Қирғизистондан Грузиянинг Қора денгиздаги Батуми портига қуруқликдаги йўлдан етиб келган ва у ердан Бургасга ўтган.
Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўлими бошлиғи Иван Цоколовнинг айтишича, кабель ётқизиш мосламаларини олиб кетаётгани тахмин қилинган трейлернинг портда ғайриоддий узоқ бўлгани шубҳа уйғотган ва у рентген текширувидан ўтказилганда яширилган героин аниқланган.
“Ҳозирча ҳеч қандай ҳибсга олинганлар ва ушбу трансчегаравий жиноятга алоқадор шахслар топилмади”, дейди туман прокурори Георгий Чинев.
Маълумот учун, Болгарияда гиёҳванд моддалар савдосида айбли деб топилганлар 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
LiveБарчаси