Болаларнинг Ҳаж зиёратчиларига ҳамроҳ бўлиши тақиқланди
Олам
−
10 Февраль 10613 1 дақиқа
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йилги Ҳаж мавсумида болаларнинг зиёратчиларга ҳамроҳ бўлишини тақиқлади. Бу ҳақда вазирликка таяниб, “Gulf News” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ушбу қарор болаларни ҳар йили содир бўладиган кучли оломон билан боғлиқ хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
“Ушбу қарор болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда зиёрат вақтида улар билан боғлиқ кўнгилсизликларга ва тирбандликларга йўл қўйилмаслик учун қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирлик аввал Ҳаж зиёратини адо этмаганларга зиёратда қатнашиш учун устуворлик берилишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси Умра зиёратига борадиганлардан эндиликда менингитга қарши эмланиш талаб этилмаслигини маълум қилганди.
Live
Барчаси