Боксдаги узоқ сафарим беҳуда кетмаганини исботлайман – Эргашев
Спорт
−
15 Ноябрь 2023
5372Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 25 ноябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган ярим ўрта вазн тоифасида Халқаро бокс федерацияси (IBF) йўналиши бўйича чемпиони, пуэрто-риколик Сабриэль Матиас билан жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мен жаҳон чемпионлиги учун жангни узоқ вақт кутдим. 25 ноябрь куни мен боксдаги узоқ сафарим беҳуда кетмаганини исботлайман. Мураббийларим Шугар Хилл Стюард ҳамда Тео Чемберс ёрдамида тарих ёзаман ва Ўзбекистон яна бир жаҳон чемпионига эга бўлади”, дейди Эргашев.
31 ёшли Эргашев охирги марта 2022 йилнинг августида Анхель Мартинес Эрнандесга қарши рингга чиққанди. Ушбу жангда Шоҳжаҳон техник нокаут билан ғалаба қозонди. Унинг ҳисобида 23 та ғалаба мавжуд.
31 ёшли Матиас охирги марта шу йилнинг февраль ойида Иеремия Понсега қарши жанг қилганди. Ушбу қарама-қаршиликда Сабриэль муддатидан аввал ғалаба қозониб, IBF чемпионлик камарини қўлга киритди. Унинг ҳисобида 19 ғалаба ва 1 та мағлубият бор.