“Боғчада фарзандимизни заҳарлашди”. Тошкентда ҳам 100 дан ортиқ ҳолат аниқлангани айтилмоқда
Жамият
−
23 Сентябрь 2023
12899Бугун, 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳам кўплаб болалар заҳарланиб, шифохонага олиб келинган. Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги шифохоналардан бирида олингани айтилаётган видео тарқалди. Унда доридан заҳарланган болаларнинг кети узилмаётгани айтилган. Видеони суратга олган ота фарзандининг 3 кундан бери касал экани ва доридан заҳарланганини билдирган.
“Боғчада фарзандимизни заҳарлашди”, деган у.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етиб борган QALAMPIR.UZ мухбири берган маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ ота-оналар шифохона атрофида тўпланган.
Айни пайтда илмий марказда бўлиб турган Ҳулкар Муртазоева ота-оналардан интервью олди. Уларнинг айтишича, болаларда бу ҳолат мактабда йод препарати ичирилганидан кейин бошланган.
“16-шаҳар шифохонаси”да аҳвол жуда аянчли. Заҳарланиш аломатлари билан олиб келинган болаларга жой топилмаяпти, ота-оналарнинг эса ичкарига киришига рухсат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Наманган вилоятида 71 нафар болада заҳарланиш аломатлари кузатилган ва шифохонага олиб келинган. Кеча, 22 сентябрда эса Андижон вилоятида ҳам 12 нафар болада заҳарланиш аниқланган.
LiveБарчаси