Boeing “тайёр туришга” чақирди

Технология 11684
image

Boeing 737 MAX ҳаво лайнерларини ишлаб чиқариш жорий йилнинг май ойидан қайта тикланади. Бу ҳақда бугун, 25 март куни “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Компания аллақачон етказиб берувчилардан "тайёр туришни" сўраган. Чунки корпорация Boeing 737 MAX моделига зарур деталларни тўплашни бошлайди.

Коронавирус туфайли компаниянинг режалари пучга чиққан эди. Дастлаб, агентлик манбасига кўра, Boeing апрель ойида лайнер ишлаб чиқаришни тиклашга умид қилганди, аммо инфекциянинг тез тарқалиши сабабли бу режа амалга ошмай қолди.

Хабарларга кўра, Boeing аэрокосмик корпорацияси иккита Boeing 737 MAX самолётининг ҳалокати оқибатида 18 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрган.

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 MAX ҳалокатга учради. Ўшанда бортда бўлган 189 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган эди. Самолёт парвоздан 13 дақиқа ўтгач қулаган.

2019 йилнинг март ойида Ethiopian Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 MAX самолёти парвоздан бир неча дақиқа ўтгач Эфиопияда фожиага учраган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 305
Рейтинг: 3
Теглар
t
×