БМТ зилзиладан сўнг илк бор Сурияга ёрдам йўллади
Олам
−
15 Февраль 2023
3021БМТ Суриядаги зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам бериш учун биринчи делегацияни юборди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти республикадаги воқеаларга ҳаддан ташқари суст муносабатда бўлаётганлиги ҳақидаги кўплаб танқидлардан сўнг Сурияга ёрдам беришга қарор қилди. Бироқ Женева шаҳрида таъкидланганидек, келган жамоа асосан вазиятни баҳолаш вазифасини бажаради.
Делегация таркибида минтақавий гумонитар координатор ўринбосари Девид Карден ва БМТнинг Туркиядаги гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш бўлими раҳбари Санжана Квази ҳам бор. Аммо ташкилот фақат жангарилар назорати остидаги ҳудудларга ёрдам бериши тахмин қилинмоқда.
“БМТ Суриянинг шимоли-ғарбий худудларини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларини ишга солмоқда. Бу ҳудудлар хорижий қўшинлар ва улар назоратидаги экстремистлар томонидан ишғол қилинган. Бироқ ҳозирги шароитда кўрилаётган чора-тадбирлар етарли эмас”, дейди Санжана Квази.
Делегатлар чегарадаги Сармада шаҳридаги БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури марказига борди. Шунингдек, улар ташкилот Сурияга гуманитар ёрдам етказадиган Бал ал-Ҳава назорат пунктида маҳаллий расмийлар билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, Сурия Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Ғабаш 8 февраль куни бутун дунё мамлакатларини Дамашққа асбоб-ускуналар юборишга ва 6 февралдаги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга чақирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь