БМТ Россия “Толибон” масаласида айтганини қилишига ишоняпти

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг “Толибон” ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилишини узоққа чўзмай амалга оширади, деган фикрда. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Роза Отунбоева ТАСС мухбири саволига жавоб берар экан, айтиб ўтди. 

“Бу [бўлади], бу ерда муҳокама қилинадиган ҳеч нарса бўлмайди, жуда тез орада фармонни [Россия Президенти] Путин имзолайди ва “Толибон” ҳам худди шундай террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилади. Маълумки,  Қозоғистон ҳам худди шундай қадам ташлади.  Бу ушбу мамлакатларнинг сиёсий қарори,  биз буни шунчаки факт сифатида қабул қиламиз”, дейди у. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни Россия Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари мамлакат Президентига “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумот киритди. Ташқи ишлар вазири буни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳақиқий кучга эга эканлиги билан боғлади

Россия Президенти Владимир Путин эса “Толибон”нинг террорчилар рўйхатидан чиқарилишини изоҳлар экан, Россия “Толибон” ҳаракатини тан олиш масаласида Марказий Осиёдаги ҳамкорларининг фикрини инобатга олиши ва қарор биргаликда ишлаб чиқилишини билдирди


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг