“Толибон” Афғонистонда куч – Путин толибларни террорчилар рўйхатидан чиқариш ҳақида

Олам

image

Россия “Толибон” ҳаракатини тан олиш масаласида Марказий Осиёдаги ҳамкорларининг фикрини инобатга олади, қарор биргаликда ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини якунлашдан аввал Тошкентда журналистларга маълум қилди. 

“Биз кўплаб шериклар, жумладан, Марказий Осиё минтақасидаги кўплаб ҳамкорлар билан алоқадамиз, ҳар бир ҳамкор ва дўстларимизнинг фикрини инобатга оламиз ва бу позицияни биргаликда шакллантирамиз”, дейди Россия раҳбари.  

Путин “Толибон” ҳаракати билан алоқаларни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади, чунки улар Афғонистонни назорат қилади ва мамлакатнинг амалдаги ҳукумати ҳисобланади. 

“Афғонистонда муаммолар бор, уларни инкор этиб бўлмайди, улар ҳаммага яхши маълум. Ҳозирги ҳукумат билан муносабатларни қандай йўлга қўйиш масаласи – алоҳида масала. Лекин биз уни қандайдир йўл билан қуришимиз керак, улар мамлакатни, унинг ҳудудини бошқараётган одамлар, улар бугун Афғонистонда ҳокимият тепасида”, дейди Путин.

Унинг қайд этишича, Россия мавжуд вазият ва воқеликлардан келиб чиқиб, муносабатларни шунга яраша қуриши керак. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни Россия Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари мамлакат Президентига “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумот киритди. Ташқи ишлар вазири буни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳақиқий кучга эга эканлиги билан боғлади


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг