БМТ Исроилнинг Яманга ҳужумидан қаттиқ хавотирда
Олам
−
22 Июль
3910БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Яманга ҳужумидан чуқур хавотир билдирди. Бу ҳақда халқаро ташкилот матбуот хизмати томонидан тарқатилган Бош котиб баёнотида сўз боради.
Яманнинг Ҳодейда шаҳрига 6 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 80 дан ортиқ одам яраланган ҳужумдан сўнг, Гутерриш томонларни ўзини тийишга чақирди. Унинг қайд этишича, Исроил 20 июл куни электр инфратузилмасига зарар етказган ва нефтни қайта ишлаш заводида катта ёнғин келиб чиққан ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
БМТ Бош котибининг таъкидлашича, бундай ҳужумлар кескинликни кучайтириш хавфи бор.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни кечқурун Исроил Қизил денгиз соҳилида жойлашган Ходейда портига ҳаво ҳужуми уюштирилганди. Яман расмийларининг айтишича, ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси