Блинкеннинг ортидан Клеверли ҳам Марказий Осиёга келяпти

Олам

image

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли 17-18 март кунлари Қозоғистон пойтахтига ташриф буюриб, республика раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда бугун, 13 март куни бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди.

“17-18 март кунлари Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Қозоғистонга ташриф буюради. Остонада бўлганида Клеверли Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ва Бош вазир Алихон Смоилов томонидан қабул қилинади, Қозоғистон ТИВ раҳбарияти билан ҳам музокаралар ўтказилади”, деган ТИВ вакили.

Смадияровнинг айтишича, ташриф доирасида Остона боғларидан бирида қиролича Елизавета II номидаги майдон очишлиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль – 1 март кунлари АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз фаолияти давомида биринчи марта Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрди, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, қатор масалаларни муҳокама қилди. Президент Жо Байденнинг месежларини етказди. 
Остонада С5+1 форматидаги Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Энтони Блинкен Жеймс Клеверли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг