АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади
Олам
−
09:28
1158АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян кеча, 14 январь куни Вашингтонда икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги хартияни имзолади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти ва Арманистон ТИВ хабар берди.
"Бу Арманистон ва АҚШ муносабатларидаги асосий ютуқдир. Биз стратегик шериклик бўйича комиссия тузмоқдамиз, у бир қатор соҳаларда – иқтисодиёт, мудофаа, хавфсизлик, демократия бўйича ҳамкорлигимизни кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратади", деди Блинкен.
Унинг сўзларига кўра, келаси ҳафта чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус гуруҳ ҳамкорликда иш олиб бориш учун Арманистонга боради. У “Бургут ҳамкори” ташаббуси тинчликни мустаҳкамлаш ва Арманистон чегараларини ҳимоя қилиш йўлида давом эттирилишини таъкидлади.
"Арманистон ҳам ИШИДга қарши глобал коалицияга қўшилди", деди Блинкен.
Давлат котиби ишонч билдирдики, Арманистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги хартия “янада тинч, хавфсиз ва мустақил Жанубий Кавказни яратишга ҳисса қўшади.
Ўз навбатида, Мирзоян ҳужжат Арманистон ва АҚШ ўртасидаги энергетика, иқтисодиёт, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни тасдиқлашини таъкидлади.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь