Блинкен Жанубий Кореяга боради

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 4-9 январь кунлари Жанубий Корея, Япония ва Францияга ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Кореяга сафар давомида Блинкен юқори даражали расмийлар билан учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилади. Шунингдек, сафар давомида “эркин, очиқ ва равнақ топган Индо-Тинч океани минтақасини илгари суриш” масалалари кўтарилади.

Японияда Блинкен Токио ва Вашингтон ўртасидаги сўнгги йиллардаги алоқалар ривожини юқори даражадаги расмийлар билан кўриб чиқади. Шунингдек, Давлат котиби икки томонлама, минтақавий ва глобал масалаларни ҳал қилишда мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг муҳимлиги ҳақида нутқ сўзлайди.

“Францияда Давлат котиби Блинкен француз расмийлари билан учрашади ва Европада, Яқин Шарқда ва ундан ташқаридаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича бизнинг муҳим ҳамкорлигимизни муҳокама қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Энтони Блинкен олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа борганди. У Бағдодда мамлакат Бош вазири Муҳаммад Ал-Суданий билан учрашган. Декабрь ўрталарида эса Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада Блинкен билан учрашган. Улар билан, шунингдек, Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ҳам бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг