Бишкекда яна митинг ўтказилди
Олам
−
01 Декабрь 2023
11056Бугун, 1 декабрь куни Бишкекдаги “Оламедин” бозорида савдогарлар митинг ўтказди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар қилди.
Турли ҳисоб-китобларга кўра, намойишда 300 га яқин одам қатнашган, улар орасида “Таатан”, “Азиз” ва “Чинор” бозорларида ишлаётган тадбиркорлар ҳам бор.
Савдогарлар ҳеч қандай муросага келиш ниятида эмас. Агар 5 декабрь кунига қадар уларнинг талаблари эшитилмаса, намойишчилар яна пикетга чиқади.
2024 йил 1 январдан Қирғизистонда савдо фаолияти учун патент бекор қилинади. “Дордой” ва “Қорасув” бозорлари алоҳида солиқ режимига ўтмоқда. Унда мазкур бозорларда назорат-касса машиналари қўлланилмаслиги, солиқ миқдори товар айланмасига боғлиқ бўлиши белгилаб қўйилган. Бундай ҳолда, савдо фақат бозор ичида мумкин бўлади.
“Орто-Сай” бозори ва “Мадина” бозори ишчилари эса махсус солиқ режимида ишлай олмаслигидан норози. Улар касса аппаратидан фойдаланишлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 ноябрь куни Бишкекда ҳам намойишлар бўлиб ўтди. Учта бозор савдогарлари митинг ўтказдилар. “Дордой”да махсус солиқ режимига ўтишга норозилик билдириб, патент бўйича ишлашни давом эттиришни талаб қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь