Бишкекда Жапаров истеъфосини талаб қилиб, митинг ўтказилди

Олам

image

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги “Дордой” бозорида савдогарлар махсус солиқ режимига ўтишга қарши митинг ўтказди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, тадбиркорлар янги солиқ режимига ўтишни истамаяпти ва патент бўйича ишлашни давом эттириш учун рухсат талаб қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Қирғизистонда 2024 йил 1 январдан бошлаб савдо фаолияти учун патент бекор қилинади. “Дордой” ва “Қорасув” бозорлари алоҳида солиқ режимига ўтмоқда. Унда мазкур бозорларда назорат-касса машиналари қўлланилмаслиги, солиқ миқдори товар айланмасига боғлиқ бўлиши белгилаб қўйилган. Бундай ҳолда, савдо фақат бозор ичида мумкин бўлади.

“Дордой”даги митинг чоғида муштлашув бўлган. Воқеа жойида милиция ходимлари ишламоқда. Йиғилганлар Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаровнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Маълум қилинишича, янги солиқ режимига қарши намойиш “Орто-Сай” ва “Мадина” бозорларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Тадбиркорлар махсус солиқ режимида ишлай олмаслигидан норози. Куни кеча “Қорасув” бозори савдогарлари ҳам митингга чиққан.

Солиқ хизматининг маълум қилишича, уларнинг ходимлари жойида тушунтириш ишлари олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек митинг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made