Бугун, 5 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 793 (+239) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 239 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак), Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.