Бир ўлимдан қолган Эриксен АПЛ клубига ўтди

Спорт

image

Даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен Англиянинг “Брентфорд” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Эриксен ушбу мавсум охиригача шартнома имзолаган. Шунингдек, томонлар розилигига кўра яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Аввалроқ Эриксен барча тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтгани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий йилнинг 12 июнь куни Европа чемпионати доирасида Дания – Финляндия (0:1) ўйинининг биринчи бўлими охирида Эриксен юраги билан боғлиқ муаммо сабаб, майдонга йиқилиб тушган эди.

Спортчига 15 дақиқа майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган, кейин эса касалхонага олиб кетилган ва унга кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилганди. Малум бўлишича, футболчининг юраги тўхтаб қолган. У тўп тепадиган Италия А сериясида юрак стимульятори бўлган футболчилар ўйнашига рухсат этилмайди.

Шундан сўнг, “Интер” клуби футболчи билан шартномани бекор қилишга қарор қилган эди. 

Маълумот учун, Эриксен 2013-2020 йилларда Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби шарафини ҳимоя қилган. У 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўз терма жамоаси сафида иштирок этмоқчи эканини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Брентфорд Эриксен

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг