“Бир куни Абишевич ва Абдуғаниевич қўнғироқ қилди”. Акаев Президент сифатидаги энг катта хатосини айтди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Асқар Акаевнинг ҳокимиятдан четлатилиши ҳукуматни танқид қилган мустақил газеталарнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу ҳақда унинг ўзи Германиянинг DW газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

Асқар Акаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистондаги сўз эркинлиги ҳатто Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўша даврдаги Президентларининг ҳам норозилигига сабаб бўлган.

Шунингдек, у президентликдан ағдарилишини Грузиядаги “атиргуллар инқилоби” ва Украинадаги “тўқ сариқ инқилоб”дан сўнг дастлаб Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган ташқи кучларнинг фаоллиги билан изоҳлаган. Таъкидланишича, ташқи кучлар Ўзбекистонда муваффақиятсизликка учраганидан сўнг бор эътиборини Қирғизистонга қаратган.

“Бизда эркин матбуот бор эди. Ўйлайманки, мен “Freedom House”га ОАВ босмахоналари очишга рухсат бериб, энг катта хатога йўл қўйганман. Уларга кўпроқ эркинлик берилди, натижада, улар мустақил газеталарни чоп қила бошлади. Улар газеталарида ҳар хил туҳматларни ёзган ва миллионлаб нусхада босиб чиқарган. Биз ҳақимизда, оиламиз ҳақида”, дея ўз хотиралари билан ўртоқлашган собиқ Президент. 

Унинг сўзларига кўра, қўшни давлатлар Президентлари ҳам бу босмахоналар ишидан норози бўлган, чунки улар томонидан тақиқланган мухолиф нашрлар Қирғизистонда босилиб, сўнгра Қозоғистон ва Ўзбекистонда тарқатилган. 

“Бир куни Нурсултон Абишевич (Назарбоев – Ттҳр.) менга қўнғироқ қилиб: “Эшитинг, демократ, сиз ўз уйингизда демократия қиласиз. Бизга нимага керак?  Кўряпсизми, босмахоналарингизда газета босилиб чиқиб, ўша ерда мени танқид қилишган экан-да”, деди. Худди шундай, Ислом Абдуғаниевич (Каримов. – Таҳр.) ҳам айтди. Мана шу ерда хато қилганман, иқтисодимиз шундан кейин орқага кетган”, дея афсус билан таъкидлаган Акаев.

Маълумот учун, Қирғизистоннинг Биринчи Президенти Аскар Акаев 2005 йилда “Лола инқилоби” натижасида ҳокимиятдан кетиб,  оиласи билан биргаликда мамлакатни тарк этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов Аскар Акаев

Баҳолаганлар

2208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг