Бир кунда Украина билан яна икки давлат хавфсизлик шартномасини имзолади (видео)

Олам

image

Украина билан Канада ва Италия ҳукуматлари Россиянинг мамлакатга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларини икки йиллиги муносабати билан хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

Канада билан хавфсизлик бўйича алоқаларини кенгайтирган Украина лидери Оттава мамлакатга 3 миллиарддан ортиқ доллар ажратишини билдирган.

“Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан Украина ва Канада ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладик. Ҳужжатда Канада 2024 йилда Украинага макромолия ва мудофаа мақсадларида 3 миллиарддан ортиқ Канада доллари ажратилиши кўзда тутилган”, дея таъкидлаган Украина раҳбари.

Зеленский бу ўз вақтида қабул қилинган қарор ва Украина барқарорлигини мустаҳкамлашга қўшилган муҳим ҳисса эканини қўшимча қилган.

Бундан ташқари, Киев 24 февралда Италия билан ҳам хавфсизлик шартномасини қабул қилди. Ҳужжатни Зеленский ва Италия Бош вазири Жоржия Мелони имзолаган.

Ўз навбатида, 46 ёшли Владимир Зеленский Италия ҳукумати раҳбари Жоржия Мелони билан учрашувлар ҳар доим жуда муҳим ва зарур эканини айтган.

“Бугун муҳим натижа – икки томонлама хавфсизлик битимининг имзоланиши бўлди. Бу ҳужжат Украина ва Италия ўртасида хавфсизлик бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни урушнинг 2 йиллигида Ғарб етакчилари Киевга тўплангани ҳақида маълум қилган эдик.

Шунингдек, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Британия Киев билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисида битим тузган илк давлат бўлганди. 16-17 февраль кунлари Зеленский Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция Президенти Эммануэль Макрон билан ҳам хавфсизлик мажбуриятлари ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича икки томонлама шартнома имзолади. Кейинроқ бу сафга Дания ҳам қўшилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Италия Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made