Безос бир ҳафтада Amazon'нинг 3 миллиард долларлик акцияларини сотди

Олам 1805
image

Amazon.com Inc асосчиси ва Бош ижрочи директори Жефф Безос шу ҳафта компаниянинг 3 миллиард долларлик акцияларини сотди.

Маълумотга кўра, сотилган акциялар Безоснинг Амазондаги улушининг 1,8 фоизини ташкил қилган.

2-3 ноябрь кунлари Безос Amazon'нинг 998,8 минг дона акциясини ҳар бир акция учун 2 минг 951 дан 3 минг 79 долларгача бўлган нархларда сотган.

Компаниянинг таъкидлашича, ҳозирда рекорд даражада савдога қўйилаётган акциялар олдиндан тайёрланган режа доирасида сотилмоқда.

Безоснинг Amazon'даги қолган 10,7 фоиз улуши 173 миллиард доллардан ошади. 

Жорий йилнинг февраль ойида Безос Amazon акцияларини тахминан 3,5 миллиард долларга, август ойида яна 3 миллиард долларга сотган. 

Жорий йил бошидан буён Amazon акцияларининг қиймати 80 фоизга ошган. 

Маълумот учун, бу йил Безоснинг бойлиги 76,1 миллиард долларга ўсиб, 191 миллиард долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, пандемия даврида энг кўп фойда кўрган миллиардерлар қаторида биринчиликни Жефф Безос эгаллаганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×