Пандемия вақтида энг кўп фойда кўрган миллиардерлар маълум бўлди
Олам
−
02 Сентябрь 2020
202562019 йил охирида тарқала бошлаган ва жорий йилда авж олиб кетган коронавирус инфекцияси дунё бойларига жиддий зарар етказди. Хусусан, энг йирик авиакомпаниялар, меҳмонхоналар ҳам банкротлик ёқасига келиб қолди. Аммо пандемия ҳаммага ҳам бирдек фожиа бўлмади. Баъзи миллиардерлар пандемия даврида жамғармасини сезиларли ошириб олди. Ҳозир шулар ҳақида сўз юритамиз.
Пандемия даврида “Zoom” онлайн-конференция дастури асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги катта тезликда кўпайиб боряпти. Кеча, 1 сентябрь куни у 5,2 миллиард доллар ишлаб топди. Ҳозирда унинг бойлиги 22 миллиард долларга етди. Бу ҳақда “Bloomberg” маълум қилди.
“Zoom” 31 август куни чораклик даромадлари тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилганидан кейин яна компания акциялари 41 фоизга ўсди. Шу тариқа ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан умумий ўсиш 355 фоизни ташкил қилди.
Компаниянинг соф даромади қарийб 186 миллион долларни ташкил этади.
“Zoom” мижозлари базаси 2019 йилга нисбатан 458 фоизга ўсиб, айни пайтда 370,2 минг нафарни ташкил этмоқда.
“Zoom”нинг бу қадар ривожланишига коронавирус пандемияси сабаб бўлди.
Бундан ташқари, пандемия ғолиблари қаторида биринчиликни, сайёрамизнинг энг бой одами “Amazon” компанияси раҳбари Жефф Безос эгаллаб турибди.
Безос тарихда бойлиги 200 миллиард доллардан ошган биринчи одам бўлиб, бу борада рекорд ўрнатди.
Янги инқироздан фойда кўрганлар қаторида, шунингдек, “Tesla” компанияси асосчиси Илон Маск ҳам бор.
Унинг бойлиги 114 миллиард долларга ўсди, “Bloomberg” маълумотларига кўра, у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Маскнинг бойлиги ўсишининг асосий омили Тesla акциялари нархининг кескин кўтарилиши бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра, йил бошидан буён компания акциялари қиймати 475 фоизга ошди.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15