Бейонсенинг бойлиги қанчага етгани маълум бўлди

Маданият-санъат

image

Бейонсе Renaissance World Tour концерт гастроли ва шу номдаги ҳужжатли фильмидан сўнг миллиардер бўлиш арафасида. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар берди.

Бейонсе ўзининг 2022 йилги альбомидан жой олган “Pure/Honey” қўшиғида “бундай гўзаллик учун миллиардлар керак”, деб куйлаган. Бу бежиз эмас.

2023 йил қўшиқчига муваффақиятли келди. 42 ёшли юлдуз янги альбоми орқали яхшигина пул ишлаган. Нашриётнинг маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бойлиги 800 миллион долларга етди. Бир йил ичида юлдузнинг бойлиги қарийб бир ярим баравар ошган.

Жорий йилнинг июнь ойида Бейонсенинг бойлиги 540 миллион долларга баҳоланганди. Ўшанда хонанда “Forbes” талқини бўйича Америкадаги энг бадавлат аёллар рейтингида 48-ўриндан жой олганди.

Шундан сўнг, Renaissance World Tour концерт гастроли қўшиқчига 579 миллион доллардан кўпроқ даромад келтирди ва тарихдаги энг кўп даромад келтирган саёҳатлар ўнталигига кирди. Гарчи ушбу гастроль сафари ҳафта охиригача 27,4 миллион доллар даромад келтириб, АҚШда 1-ўринни эгаллаган бўлсада, у Свифтнинг 123,5 млн доллар жамғарган “Eras tour” концертини ортда қолдира олмади.

Шунга қарамай, Бейонсе қўшиқлари тўпламининг қиймати ошмоқда. Бугунги кунда уларнинг нархи қарийб 300 миллион доллар туради.

Юлдузнинг қолган бойлиги эса хонанданинг миллиардер эри Жей-Зи билан бирга эгалик қиладиган активлари ва у 2010 йилда асос солган Parkwood Entertainment продюсерлик компаниясидан олган даромадлари эвазига тўпланган.

Эслатиб ўтамиз, Тейлор Свифт “Eras” номли энг йирик концерт гастроли ортидан 1,1 млрд доллар ишлаб топганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

миллиардер Renaissance World Tour Pure/Honey

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг