Бетакрор истеъдодга берилган адолатли баҳо – “футбол қироли” Мессини табриклади

Спорт 2153
image

Аввалроқ, аргентиналик футболси Лионель Месси еттинчи бор “Олтин тўп”ни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле ўзининг Instagram саҳифасида Лионел Мессини навбатдаги бор ушбу мукофотни қўлга киритгани билан табриклади.

“Лионель Мессини навбатдаги “Олтин тўп” билан табриклайман. Албатта, бу унинг бетакрор истеъдодига берилган адолатли баҳодир. Еттинчи марта, катта раҳмат”, дея ёзиб қолдирган Пеле.

ПСЖ футболчиси мукофотни “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски 33 та овоз билан ортда қолдирган ҳолда қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик учун бу мукофот фаолиятидаги еттинчиси бўлди. Ушбу натижа мутлақ рекорддир. 5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду овоз бериш якунларига кўра 6-ўринни эгаллади ва сўнгги 11 йил ичида биринчи марта кучли бешликдан тушиб қолди.

Маълумот учун, Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жан-Пьер Папен “Олтин тўп” обросини сақлаб қолиш учун уни Лионель Мессига бермаслик кераклигини айтиб ўтган эди


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3
t
×