Мессининг ғалабаси “Олтин тўп”ни қадрсизлантиради – Папен

Спорт 5209
image

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жан-Пьер Папен “Олтин тўп” обросини сақлаб қолиш учун уни ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига бермаслик кераклигини айтиб ўтди.

“Месси Америка кубоги ғалаба қозонганидан сўнг Парижда нима қилат олди? У Франция чемпионатида битта, UEFA Чемпионлар лигасида эса учта гол урган холос. Мессига қарши адоватим йўқ. У тарихдаги энг буюк футболчилардан бири. Аммо бу йил Лео совринга лойиқ эмас. Мессининг ғалабаси “Олтин тўп”ни қадрсизлантиради. Бунинг ортидан мавсум давомида яхши ўйнаш қанчалик қийинлигини билсакда, муносиб футболчиларни соврин ютиш имкониятидан маҳрум қилган бўламиз”, дейди Папен.

Папен мукофотга даъвогарлар сифатида Роберт Левандовски, Жоржиньо, Килиан Мбаппе ва Карим Бензема каби футболчиларни таъкидлаган.

Маълумот учун, Жан-Пьер Папен Франция терма жамоаси сафида 1986 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. 1991 йилда эса “Олтин тўп” мукофотига лойиқ кўрилган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 3
t
×