Берлин осмонида астероид портлади (видео)

Олам

image

21 январга ўтар кечаси Берлин осмонида кичик астероид портлади. Бу ҳақда “Spiegel” нашри Европа космик агентлиги (EKA) ходими, сайёрани астероид зарбаларидан ҳимоя қилиш бўлими раҳбари Ричард Мойслга таяниб, хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, EKA мутахассислари астероид Ердаги ҳаёт учун хавф туғдирмаслигига ишонч ҳосил қилган.

Биринчи самовий жисмни венгриялик астроном Кристиан Сарнецкий топиб, уни 20 январь куни кечқурун Бранденбург узра ёзиб олган. Шундай қилиб астероид Сарнецкий номини олди. Осмон жисмининг диаметри бир метрга баҳоланади.

Кембриждаги Кичик сайёралар маркази маълумотларига кўра, астероид Германия вақти билан соат 1:32 да Берлиндан жануби-ғарбда парчаланган. Унинг порлаши Лейпциг ва Прагада кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Берлин астероид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг