Бензин учун товон пули 55 фоизга оширилди

Жамият

image

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги қарори билан автомобиль бензини учун товон пули миқдори оширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати хабар берди.

Қонунчиликка кўра, айрим тоифадаги шахсларга бензин сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ойлик товон пули ажратилади. Буларга уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек, меҳнат жароҳати ва касб касалликлари туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари киради.

Бунга қадар 75 минг сўмни ташкил этган ушбу тўлов миқдори 2023 йилнинг иккинчи чорагидан 55 фоизга ошиб, 116 180 сўмга етган. 

Билдирилишича, товон пули олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар пенсия ва нафақа тайинлаш учун масъул бўлган органларга мурожаат қилишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекнефтгаз Бензин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг