Бензин тақчиллиги сунъий равишда келтириб чиқариляпти – Энергетика вазири

Жамият

image

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда бензин тақчиллиги сунъий равишда келтириб чиқарилаётганини маълум қилди. У бу ҳақда бугун, 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да айтиб ўтди

Вазирнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқларда “заправка”ларда бензин етишмаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан жойларга чиқиб масалани ўрганиш ишлари олиб борилган. Унда баъзи ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳолатни сунъий манипуляция қилгани аниқланган. 

“Бу ерда тақчиллик юзага келган деб бўлмайди. Ҳолатни сунъий манипуляция қилган заправкаларга нисбатан чоралар кўриляпти. Албатта, эҳтиёжни қондириш учун ички ишлаб чиқаришни ошириш ва импорт қилиб ҳам бензин олиб келинмоқда”, деган Мирзамаҳмудов.

Унинг қўшимча қилишича, Россия томонидан киритилган маълум муддатли чеклов ҳам бунга таъсир қилган. Бироқ, бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур давлатга ташрифи давомида ҳукуматлараро келишувга эришилган.

“Яъни, у чеклов бўлса-бўлмаса, бизга истисно тариқасида бензинни кафолатланган тарзда олиб чиқиш имконияти яратилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонга Россия компанияларидан бензин импорт қилиш бошланди”, деган вазир.

Мирзамаҳмудов шунингдек, республикада йил бошидан бери 1 миллион 160 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилганини, яна 371 минг тонна бензин импорт қилиниши ражалаштирилганини таъкидлаган. 

“Йил якунигача 1 миллион 329 минг тонна бензин ташқаридан олиб келинадиган хомашё ва ички ресурслар ҳисобидан етказиб берилади. Ноябрь ва декабрь ойларида 80 минг тонна бензин импорт қилиниб, эҳтиёж ортган пайтда таъминлаш кўзда тутилган”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларига AI-80 бензинини сотиб олиш учун 10 тонналик лимит белгилаган эди. Бироқ вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов мамлакатда ёнилғи дефицити йўқлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳукумат соати Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазири Бензин тақчиллиги манипуляция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг