Бензин нархи яна ошди
Жамият
−
16 Август 2023
14987“Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли ёнилғи қуйиш шохобчаларида AI-92 маркали бензин нархи яна ошди. QALAMPIR.UZ жамоаси бунга ойдинлик киритиш мақсадида, бензин қуйиш шаҳобчаларидаги нархларни ўрганди. Унга кўра, AI-92 маркали бензин нархи 8600 сўмдан 9200 сўмга қимматлашгани аниқланди.
Бензин нархи оширилгани сабабларини билиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” “заправка”ларида 9 минг 200 сўм нарх қўйилган АI-92 маркали бензин акция асосида 7 минг 500 сўмдан сотилгани ва 2 августда ушбу акция тугаганини маълум қилган эди. Акциядан кейин эса АI-92 маркали бензин 8600 сўмдан сотила бошланган.
LiveБарчаси