Бензема собиқ клубига қайтиши мумкин
Спорт
−
03 Январь
7572“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Саудия клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда“Todofichajes” хабар берди.
Манбага кўра, форвард “Лион”га қайтиши мумкин. Франция клуби раҳбарияти аллақачон мазкур трансфер устида иш бошлаган.
Бензема ҳам фаолиятини “Лион”да якунлашга қарши эмас.
Таъкидлаш жоиз, ҳужумчи профессионал футболга дастлабки қадамини айнан “Лион” клубида ташлаган.
Карим Бензема 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи “Ал-Иттиҳод” сафида барча турнирларда 11 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, форварднинг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.