Бензема Саудия чемпионатида ҳам гол уришни бошлади
Спорт
−
25 Август 2023 4680 1 дақиқа
“Ал-Иттиҳод” клубининг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистони чемпионатидаги илк голини киритди.
Ҳужумчи чемпионатнинг 3-тур доирасида “Ар-Риёд” билан ўйинда (4:0) ҳисобни очди.
“Реал”нинг собиқ футболчиси “Ал-Иттиҳод” сафида ҳозиргача 7 та учрашувда майдонга тушди. Янги клубида футболчи жами 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
35 ёшли футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, форвард қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь