Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Бензема “Реал”дан кетганининг сабабини айтди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби ҳужумчиси Карим Бензема нима учун 2023 йилда “Реал”ни тарк этишга қарор қилганини айтди.

“Нега мен “Реал”ни тарк этдим? Чунки бу клуб билан ҳаммасига эришдим. “Реал Мадрид”га ёш пайтимда келганман ва кўплаб совринлар ютиб, “Олтин тўп” соҳиби сифатида кетганман. Менинг барча орзуларим рўёбга чиқди”, дейди Бензема.

36 ёшли Карим Бензема Саудия Арабистони клубига 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бензема “Реал” ва ҳозирги клуби ўртасидаги фарқлар ҳақида тўхталганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бензема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг