Бензема яна Ўзбекистонга келадиган бўлди
Спорт
−
30 Декабрь 2023
6672Кеча, 28 декабрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Қаршининг “Насаф” клуби БААнинг “Ал-Айн”ига қарши баҳс олиб боради. Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси эса франциялик машҳур футболчи Карим Бензема сардорлигидаги “Ал-Иттиҳод”га қарши ўйин ўтказади.
Қуръа натижалари:
- “Насаф” – “Ал-Айн”;
- “Ал-Файҳа” – “Ал-Наср”;
- “Сепахон” – “Ал-Ҳилол”;
- “Навбаҳор” – “Ал-Иттиҳод”.
Таъкидлаш жоиз, Бензема ноябрь ойи охирида ҳам Ўзбекистонга келганди. Футболчи ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида ОКМКга қарши ўйинда майдонга тушган.
Нимчорак финал баҳслари 12-13 февраль ва 19-20 февраль саналарида ўтказилади. Шу тариқа “Насаф” – “Ал-Айн” жуфтлиги ғолиби “Ал-Файҳа” – “Ал-Наср” жуфтлигида ғалаба қозонган жамоага қарши баҳс олиб боради. Бу дегани “Насаф” чорак финалга йўлланмани қўлга киритса ва нариги жуфтликда “Ал-Наср”нинг қўли баланд келса португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг Ўзбекистонга келиши деярли аниқ бўлади. “Сепахон” ва “Ал-Ҳилол” ўртасидаги баҳсда зафар қучган жамоа “Навбаҳор” – “Ал-Иттиҳод” ўйини ғолиби билан тўқнашади.
LiveБарчаси