Бензема Пикассо асарини сотиб олди
Спорт
−
23 Декабрь 895 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема испаниялик рассом Пабло Пикассонинг 1964 йилда чизган “Соқолли одам портрети” номли асарини сотиб олди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар беради.
Манбага кўра, Бензема ушбу асарни қанчага сотиб олгани ошкор қилинмаган, аммо Пикассонинг расмлари кўпинча кимошди савдосида 1 миллион евродан ортиқ нархда сотилиши маълум. Футболчи бу суратни ўзининг ижтимоий тармоқларига жойлаштириб, “Уйга хуш келибсан” дея изоҳ ёзди. Мазкур асар 2025 йил бошида Нью-Йоркдаги санъат сотувчиси Хелли Наҳмад галереясида намойиш этилган эди.
Маълумот учун, Бензема жорий мавсумда “Ал-Иттиҳод” сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 38 ёшли ҳужумчиси Карим Бензема Саудия клуби билан шартномаси якунлагандан сўнг, собиқ жамоаси “Реал Мадрид”га қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
Барчаси