Бензема Ди Стефанони қувиб ўтди. Олдинда Роналду ва Рауль бор

Спорт

image

Кеча, 17 апрель куни Испания чемпионати 32-тури доирасида “Реал Мадрид” “Севилия” майдонига сафар қилди ва 3-2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Бу ютуқ орқали мадридликлар чемпионлик сари яна бир улкан қадам ташлади.

“Лос бланкос”нинг “Севилия”га қарши ўйиндаги учинчи голига Карим Бензема муаллифлик қилди. Бу франциялик футболчининг "Реал Мадрид" учун Ла Лига доирадсидаги 217 голи бўлди. Шу орқали Бензема “Қироллик” клуби тарихида 216 та гол билан Ла Лигадаги учинчи энг яхши тўпурари бўлиб турган Альфредо Ди Стефанони ортда қолдирди.

“Реал Мадрид”нинг Испания чемпионатидаги мутлақ тўпурар футболчиси 311 та гол билан Криштиану Роналду бўлиб турибди. Иккинчи поғонани 228 та гол киритган “қаймоқранглилар”нинг афсонавий ҳужумчиси Рауль эгалламоқда. 

Энг қизиғи, бир пайтлар “тахта” деб танқид қилинган “қийшиқ оёқ” Бензема “Реал”нинг барча даврларидаги энг яхши иккинчи тўпурар ҳужумчига айланиши мумкин. Сабиби, Карим яна 12 та гол киритадиган бўлса, Раулни ортда қолдиради. Ҳа, Карим Бензема Мадрид жамоаси тарихидан жой эгалламоқда. 

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда 34 ёшли ҳужумчи “Реал Мадрид” сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Бензема ушбу мавсумда гол+пас кўрсаткичини 50 тадан оширган дунёнинг ягона ҳужумчисидир.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бензема Стефано

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг