Бензема ҳамон Саудиядан кетиш қарорини ўзгартирмаяпти

Спорт

image

“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Саудия клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Бензема ва “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти ўртасида тез орада янги учрашувлар бўлиб ўтади ва футболчининг келажаги муҳокама қилинади. Саудия клуби билан вазият кескинлигича қолмоқда. 

Қайд этилишича, Бенземанинг Европага қайтиши унинг маоши кескин камайишига олиб келади.

“Ал-Иттиҳод”  устози Марсело Гальярдо Бенземани жамоа билан машғулотлардан четлатгани ҳам футболчининг Саудиядан кетишига туртки бўлмоқда.

Бензема ўтган ёзда эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га ўтганди. Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг