Беларусда Эрк кунида 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинди
Олам
−
26 Март 2021
3466Кеча, 25 март куни Беларусда Эрк кунини нишонлаш вақтида оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда Беларусь Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар берди TUT.BY нашри.
Пойтахт Минскда 136 киши, яна 19 та шаҳарда 50 дан ортиқ одам қўлга олинган. Баъзи фуқаролар уйи тинтув қилингач, бошқалари кўчада ушланган.
Эрк куни – 1918 йил 25 мартда Беларусь Халқ Республикаси эълон қилинган кун. Мамлакатда бу байрам норасмий даражада нишонланади. Минск шаҳар Ижроия қўмитаси Эрк кунида намойиш ва митинглар ўтказишни тақиқлаган.
Эрк кунида Минскга ҳарбий техника – БТР, разведка-патруль ва юк машиналари киритилди.
Аввалроқ, 25 март куни Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг асосий қароргоҳи ҳисобланган Минскдаги Мустақиллик саройи кучишлатар тузилма бўлинмалари ва махсус ҳарбий техника билан ўраб олингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь